avatar
Куч
350.83
Рейтинг
+130.06

real madrid

Мақолалар

Инсон саломатлиги – туғилган кунига боғлиқми?

Samarqand Davlat tibbiyot instituti

Нумерология илми ҳар бир кишининг туғилган йили ва санаси рақамига қараб саломатлиги ҳақида тўлиқ маълумот бера олади.


 


Нима қиласиз?


 


Бунинг учун қоғозга туғилган йил ва кун  рақамларини ёзиб чиқинг. Масалан, 13.09.1989 йил.  Энди мазкур рақамларни алоҳида кўринишда ёзиб олиб, бир-бирига қўшамиз.


 


1+3+0+9+1+9+8+9=40;  4+0=4.  Демак, сизнинг саломатлик рақамингииз 4 экан.


 


Қуйида рақамларнинг изоҳи билан ташишингиз мумкин.



Хитойлик талаба қадни тик тутишга ёрдам берувчи гаджет ишлаб чиқди

Блог им. djreal2010

Хитойлик ишлаб чиқарувчилар компьютер қаршисида букчайишга йўл қўймайдиган тақилувчи гаджетни тақдим қилишди, дея хабар беради Venture Beat.


Статистикадан маълумки, одам уйғоқликдаги асосий вақтини ўтирган ҳолда ўтказади, лекин кўпчилик ўтирганда қаддини тўғри тутмайди, оқибатда бўйни ва елкасида оғриқ туради. Бу ҳолатни тўғрилаш вазифаси ҳажми унчалик катта бўлмаган (диаметри 2,6 сантиметр, эни 9 миллиметр) Giraffe Friend қурилмасига топширилди.



Мадрид учун аталган кеча. «Реал» «Барселона»ни Испания кубоги финалида мағлубиятга учратди

Блог им. djreal2010

Тарих қатларидан жой оладиган яна бир учрашув якунига етди. Испан футболи ҳар сафар класикоси билан ўзгача бўлган, бугун мухлислар мана шу ўзгача баҳсдан яна бир бор баҳра олишга муваффақ бўлдилар.Класико эса ўз номига яраша классик ўйин бўлди. Аввалги учрашувларда ҳам бўлиб келгани сингари “Реал” анъанавий тарзда ўйин бошида ташаббусга эга бўлишга интилди. Шунга монанд мадридлик футболчиларда ҳам бир қатор имкониятлар юзага келди. Аввалига Бэйл тўғри зарба бера олмаган бўлса, 11-дақиқада уюштирилган тезкор қарши ҳужумдан сўнг Карим Бензема Ди Марияни қулай вазиятга чиқариб юборди ва аргентиналик футболчи сўнгги зарбани беришда адашмади. 1:0.


Тиббиёт илмининг тождор дахоси 4-қисм

Блог им. djreal2010

Бутун хаёти давомида асосий касби шифокорлик бўлиб келган аллома  қолдирган тиббиётга доир 43 та асарнинг бизгача етиб келган 30 та асардан 20 тадан ортиғи тиббиётнинг умумий-назарий ва клиник бўлимларини қамраб олган.          


Ибн Синонинг тибга оид энг йирик ва асосий асари, хатто умуман унинг ижодидаги шоҳ асари «Тиб қонунлари»дир.


«Қонун» ҳақида гапиришдан олдин ибн Синонинг бизгача етиб келган бошқа тиббий асарларидан айримлари хақида эслаб ўтиш лозим:


«Уржуза фит-тибб» — Тиббиёт илмининг назариясига бағишланган шеърий достон;


«Китоб ул-қуланж» -  («Ичак санчиқлари»);


«Китоб ул-набз»- («Томир кўриш ҳақида китоб»);


«Фуж ул-тиббийа жориа фи-мажлисих»  — («Тиб ҳақида хикматли сўзлар»);


«Тадбир ул манзил» («Турар жойнинг тузилиши»);



Тиббиёт илмининг тождор дахоси 3-қисм

Блог им. djreal2010

Шундай қилиб ибн Сино 1023-1037 йиллар 25 йил мобайнида Исфаҳонда истиқомат қилди, ижод этди. Аммо олимни хаёти турли хавф хатарлардан холи эмас эди. У Хамадондаги Фаражон қалъасида тутқунликда яшади. Шамсуддавлага Қарши исён кўтарган лашкар-ғуломлар ибн Синони қатл этишни талаб этадилар. Аммо бундай қийинчиликларга қарамай, ибн Сино тинмай меҳнат қилаверади. Касалларни даволади, шогирдлари билан шуғулланди, бутун умри давомида тўпланган материалларни жамлаб, мангуликка даҳлдор бўлган илмий мерослар яратди. Уни иш куни тартиби тўғрисида шогирди ал-Жузжоний бундай деб ёзган эди: «У, тонг отмасдан уйғонар ва «Китоб аш-Шифо» устида ишлар эди, тонг отгач эса шогирдларини қабул қиларди. Эрталабки вақти шогирдлари билан банд бўларди. Бу пайтда ховли беморлар билан гавжум бўлар эди…ибн Сино то пешин намозигача шогирдлари билан машғулот ўтказар эди…»[1] Аммо шунга қарамай бир кунда эллик варақгача илмий асарлар ёзган.



Тиббиёт илмининг тождор дахоси 2-қисм

Блог им. djreal2010


 Ибн Синонинг ўз давридаги йирик олимлар, жумладан, Абу Райхон Беруний билан бўлган илмий мунозаралари ҳам тахминан шу йиллардан бошланди. У ўзининг биринчи илмий асарларини хам Бухорода ёзади. Шу зайлда ибн Сино бу кутубхонада 10 йил илм сирларининг эгаллади.


      Ибн Сино Беруний томонидан берилган 18 саволга жавоб берадики, булардан 10 таси Аристотельнинг «Осмон хақидаги китоб»ига ва 8 таси «Физика» китобига тегишли. Масалан, ўз қўшниси ва дўсти Абу-л-Хусайн ал-Арузийнинг илтимосига биноан риёзиётдан бошқа барча фанларни ўз ичига олган «Ал-ҳикмат ал-Арузий» номли асарини бошқа бир дўсти ва тахсир илмининг билимдони Абу Бакр ал-Барқий ал-Хоразмийга энциклопедик характерга эга бўлган 20 жилдлик «Ал-Хосил ва-л-Маҳсул» деб аталган асарини ёзади.


     Нух ибн Мансурнинг ўлимидан кейин ҳам ибн Сино Бухорода фаолият юритди. 999- йили Илик хони Бухорони босиб олиб, Сомонийлар сулоласи барҳам топгандан кейин ҳам шу ерда бўлади. 1002 йили ибн Синонинг отаси вафот этади. Бу вақтда Сомонийлар вориси Мунтасир хукмронлик килар эди. Лекин Илик хони Мунтасир салтанатига доим хавф-хатар солиб турар эди. 1005 йилда Мунтасир Илик хони томонидан катл этилади. Сомонийлар тахти тикланишидан умиди қолмаган ибн Сино Бухорони тарк этиб, Хоразмга йўл олади.



Тиббиёт илмининг тождор дахоси 1-қисм

Блог им. djreal2010

Тарихда шундай шахслар буладики, улар яшаган даврдан буён  қанча вақт ўтишидан қатъий назар, асрлар силсиласи оша бамисоли ботмаган қуёш сингари ўз зиёсини таратаверади.


Шундай буюк шахслар дахосининг шаклланиши тарихан қисқа даврда рўй берсада, шу қисқа даврда қилинган ишларнинг салмоғи тарих саҳифаларига олтин харфлар билан битишга арзийдиган даражада қадр-қийматга эга бўлади.


Бугун сизнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган ушбу «Тиббиёт илмининг тождор даҳоси» деб номланмиш мўъжаз ижод намунаси хақиқатан ҳам тиб илмининг султони, ўз даврининг алломаи-замони, том маънодаги даҳо-шахс Абу Али ибн Сино хаёти ва фаолиятига бағишланади.


Аллома ҳақида сон-саноқсиз асарлар ёзилганлигига қарамасдан,  фикримизча, ибн  Сино шахсининг хали очилмаган қирралари хамон сирлигича, жумбоқлигича қолмоқда. Бинобарин, бу тупроқда яшаб ўтган, етти иқлимга донғи кетган ибн Сино каби бобокалонларимизнинг қолдирган юксак маънавий меросларидан баҳраманд бўлганлигимиз ва шу муқаддас номларга лойиқ бўлиб, эртага авлодларимз бизни ҳам  шундай чуқур эҳтиром билан тилга олишлари учун ҳам аждодларимиз шахси ва меросига доғ туширмаслик ҳам қарз, ҳам фарз бўлиши лозим.


Ўйлайманки, айнан мана шу нуқтаи-назар хаётимиз мазмунига айланса, бугунги кунда рўй бераётган турли хил мафкуравий тазйиқларга қарши биз ёш авлодда мафкуравий иммунитет, миллий ғурур каби юксак туйғуларни шаклланишига замин яратган буламиз. Барчамизга аждодлар руҳи мададкор булсин! 



«Жамиятимизга ёт бўлган иллатлар(диний эктремизм, терроризм, гиёҳандлик ва одам савдосига қарши курашиш)га қарши курашиш барчамизнинг бурчимиздир»

Блог им. djreal2010

2014 йил 10-апрел Самарқанд Давлат тиббиёт институти кичик мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар академияси 4-босқич курсантлари О.Ражабов, Ж.Суюнов, Т.Хушвақтов, О.Хўжақулов, Самарқанд вилояти шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари майор Т.Саидмуродов, майор Ш.Мухторов, майор М.Қаршиев, майор Х.Мирзаев, институт маънавият  ва маърифат булими бошлиғи С.Ҳалимов,



1–март баҳорнинг биринчи куни Айёмлар фасли муборак!

Блог им. djreal2010

Ўлкамизда ҳукм сурган совуқ қишнинг тафти ҳали ҳам сезилиб турибди. Лекин, улар ўз ўринларини баҳорий кунларга бўшатиб беради. Ҳадемай, таомларимизда кўк сомсалар, кўкатлар, сумалаклар, ҳалимлар пайдо бўлади. Болалар бўлса, кўкларга варракларни учиришади. Наврўзи олам эшик қоқади, ҳадемай. 


 


 



Иқтидорли ёшлар –қудратли мамлакат таянчи

Блог им. djreal2010

Жорий йилнинг 15-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6-февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Иқтидорли ёшлар-қудратли мамлакат таянчи» шиори остида Самарқанд давлат медицина институтида Олий Мажлис Сенатори, Самарқанд вилояти ҳокими Зоир Мирзаевнинг Самарқанд шаҳридаги барча олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларининг талаба-ёшлари вакиллари билан учрашуви ўтказилди.


Мазкур тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосарлари, вилоят ҳуқуқни муҳофаза  қилиш органлари раҳбарлари, вилоят ташкилотлари ва корхоналар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари  иштирок этди.



 


Сочи-2014. Бешинчи кун мусобақалари

Блог им. djreal2010


  


 


Сочи шаҳрида ўтказилаётган XXII қишки Олимпия ўйинларида бугун спортнинг биатлон, тоғ чанғиси, конкида тез югуриш, фристайл, кёрлинг, чана спорти ва шорт-трек турлари бўйича мусобақалар ўтказилади. 



Ака-укалар эски суратларни янгилашди. Ажойиб фотолавхалар

Блог им. djreal2010


 


Ака-ука Лаксонлар оналари учун ғаройиб совға тайёрлашди. Улар эски суратларни қайтадан суратга олишди. Ака-укалар нафақат ҳолатни балки кийимларни ҳам ўхшатишга ҳаракат қилишди.



Ҳаким Ибн Синонинг бола тарбияси борасидаги қарашлари

Блог им. djreal2010

2014 йил “Соғлом бола” йилига бағишланади


 


         Тиббиёт илмининг тождор дахоси Абу Али ибн Синонинг ёш авлод тарбиясига ва уларни маълумотли қилишга оид қарашлари жуда қизикарли ва ўрнак бўлғуликдир. Улар ҳозирги замон тарбия дастурларига анча-мунча яқин ва ниҳоятда бой.


         Ибн Сино шарқ олимлари ичида биринчи бўлиб тарбия услубларининг моҳиятини кўрсатди ва унинг мукаммал тизимларини ёзиб қолдирди. Унинг жуда кўп асарлари шу масалаларга бағишланган. Масалан, «Тадоир ул-манзил» рисоласининг бир боби ёшларнинг қандай қилиб маълумотли қилиш хақидадир. «Тиб қонунлари»нинг тўртта боби болалар соғлиги ва жисмоний тарбияси муаммоларига бағишланган. «Аш Шифо» асарида хам болалар тарбиясига оид турли усуллар тўғрисида махсус боблар мавжуд.


         Ибн Сино ҳаким сифатида болалар тарбияси чақалоқлигидан бошланиши зарурлигини алоҳида таъкидлайди: «Гўдаклар учун уларнинг табиатини мустаҳкамлашга энг фойдали воситалар сирасига, биринчидан, енгил тебратиш, иккинчидан, одатда уни тебратганда айтиладиган алла ва ёқимли мусиқа киради. Боланинг бу икки нарсани қабул қилиш даражасига қараб унда аста-секин жисмоний тарбия ва мусиқа майлини тарбиялай бориш мумкин. Буларнинг биринчиси баданга, иккинчиси, қалбга (рухга) оид тарбиядир».



АҚШлик профессор Американинг кашф қилинишида Берунийнинг ўрни ҳақида мақола ёзди

Блог им. djreal2010

  


Жон Хопкинс университети Халқаро алоқалар факультети раҳбари ҳамда Марказий Осиё ва Кавказ институти раиси, профессор Фредерик Старр HistoryToday журналида чоп этилганмақоласида Американи кашф этилишида Абу Райҳон Берунийнинг ролини таҳлил қилиб берди.


 


Миллий армиямиз - мустақиллигимиз, тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолатидир

Блог им. djreal2010

2014 йилнинг 10-январ куни институт фаоллар залида  Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг ташкил топганлигини 22 йиллиги ҳамда 14 январ-«Ватан ҳимоячилари куни» байрами муносабати билан Самарқанд давлат медицина институтида Республика Маънавият тарғиботи маркази Самарқанд вилояти бўлими биланҳамкорликда«Миллий армиямиз — мустақиллигимиз, тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолатидир» мавзусида байрам тадбири ўтказилди.


Ушбу байрам тадбирида Тошкент шаҳридан ташриф буюрган давлат арбоблари, ёзувчи-шоирлар ва санъаткорлардан иборат тарғибот гурухи вакиллари иштирок этдилар.



Криштиану Роналду — 2013 йилги «Олтин тўп» совриндори!

Блог им. djreal2010

Халқаро футбол уюшмаси — ФИФА ташкилоти томонидан Швейцариянинг Цюрих шаҳрида 2013 йил якунлари оид катта тадбири бўлиб ўтди. Унда 2013 йилнинг якунлари сарҳисоб қилинди. Барча аталган совринлар ўз эгаларига етказилди. Ниҳоят, асосий соврин бўлган «Олтин тўп» эгаси ҳам аниқланди. Кўпчилик овоз билан 2013 йил учун «Олтин тўп» соврини Криштиану Роналдуга насиб қилди. 


 


Барча «Реал» ва Роналду ишқибозлари мазкур эътироф билан табриклаймиз!


Манба: www.uff.uz    

AFC U-22. Ўзбекистон биринчи ўйинда Хитой устидан иродали ғалабага эришди

Блог им. djreal2010

Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари ўртасида Осиё чемпионати гуруҳ босқичи олдидан Хитой матбуоти яхши кўрилган тайёргарлик эвазига ғалаба қозониш лозимлиги ҳақида гапирган бўлса, Ўзбекистон матбуоти айнан шунинг тескариси бўлган сабабга кўра хавотирда турганди.


Терма жамоамиз Осиё чемпионатига етарлича тайёргарлик кўра олмади ва бу ҳолат илк учрашувдаёқ билиниб қолди. Аммо Хитой учун бахтга қарши, бизнинг эса бахтимизга якунда барчаси Ўзбекистон ёшлари учун яхшилик билан тугади.



14 январ-«Ватан ҳимоячилари куни» байрами Cамарқанд Давлат медицина институтида кенг нишонланмоқда

Блог им. djreal2010


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декаябридаги «Ватан ҳимоячилари куни байрамига  тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида»ги Ф-4174-сонли фармойиши, Вазирлар Маҳкамасида 2013 йил 13 декабр куни ўтказилган селектор йиғилиши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 13-декабрдаги №472-сонли буйруғи ҳамда Самарқанд вилоят ҳокимининг 18-декабрдаги №04/3-486 рақамли йиғилиши баёнида белгиланган вазифалар ижросини ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди:


“14-январь –Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан 2013 йилнинг 16-декабр куни Самарқанд давлат медицина институти профессор-ўқитувчилари ва талабалардан иборат тарғибот гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг ташкил топганлигини 22 йиллиги ҳамда 14 январ-«Ватан ҳимоячилари куни»байрами муносабати билан Тайлоқ тумани Боғизағон шаҳарчасида жойлашган Самарқанд вилоятининг 52138-ҳарбий қисмига ташриф буюрди.