avatar
Куч
350.83
Рейтинг
+130.06

real madrid

Мақолалар

2015 йил «Кексаларни эъзозлаш йили» деб эълон қилинди

Samarqand Davlat tibbiyot instituti

2015 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси билан «Кексаларни эъзозлаш йили» деб эълон қилинди. 5 декабрь, жума куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» Халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Конституциясининг 22 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2014 йил сарҳисоби тўғрисида нутқ сўзлаган.


Конституция кунига бағишланган маросимда, шунингдек, 2015 йилнинг номи эълон қилинди. Президент ташаббуси билан кейинги йил «Кексаларни эъзозлаш йили» деб эълон қилинди. 2014 йил эса «Соғлом бола йили» номи остида ўтган эди.



Научно-практическая конференция в СамМИ «Роль наследия Ибн Сино в развитии современной медицины»

Samarqand Davlat tibbiyot instituti

7 ноября 2014 года в Самаркандском Государственном медицинском институте (согласно приказа министра здравоохранения РУз от 15 октября 2014 г. №8-7-3/710) прошла конференция   «Роль наследия Ибн Сино в развитии современной медицины» посвященная нашему Великому ученому соотечественнику.


    В конференции, которая состоялась в Актовом зале института, приняли участие профессора и преподаватели кафедр, резиденты магистратуры, клинические ординаторы и врачи клиник СамМИ.


    Конференцию открыл вступительным словом доцент Я.Н.Аллаяров, который подчеркнул, что имя нашего  соотечественника Абу Али ибн Сино вошло в историю мировой цивилизации, как ученого внесшего богатейший вклад в развитие общественной мысли человечества. Спустя более тысячи лет имя Авиценны остается символом, объединяющим народы Востока и Запада во имя достижения самых благородных целей.



Научная-конференция «Наш соотечественник Абу Али ибн Сино – Великий ученый и мыслитель с мировым именем» состоялась в СамМИ

Samarqand Davlat tibbiyot instituti

31 октября 2014 г. в Актовом зале Самаркандского государственного медицинского института  состоялась научная конференция «Наш соотечественник Абу Али ибн Сино – Великий ученый и мыслитель с мировым именем»  с участием студентов всех факультетов института.


На конференции выступили с докладами профессор кафедры гуманитарных и общественных наук Х.Ю. Саломова «Ибн Сино-врач, ученый-энциклопедист», доцент Ю.М. Халимбетов «Деятельность Ибн Сино в Академии Мамуна», доцент Б.Т. Тилавов «Ибн Сино – Великий ученый и мыслитель с мировым именем».


В докладе, говоря о вкладе нашего соотечественника, уроженца г.Бухары, Абу Али ибн Сино в развитие мировой культуры, профессор  Х.Ю. Саломова привела слова Президента нашей страны, …«что то государство, которое не уделяет должного внимания бережному сохранению, обогащению и приумножению своего исторического, культурного и интеллектуального наследия, а так же воспитанию подрастающего поколения на основе общечеловеческих и национальных ценностей, не ставит перед собой целью формирования гармонично развитой, самостоятельно мыслящей личности, имеющей свои взгляды, свой выбор и гражданскую позицию, — такое государство и общество обречены оказаться на обочине истории».



Расман! «Спорт» телеканали ЖЧ-2014 ўйинларини жонли равишда трансляция қилади

Блог им. djreal2010

«Спорт» телеканали ЖЧ-2014 ўйинларини трансляция қиладиган бўлди. Uff.uz сайти маълум қилишича, бу борада сўнгги ойлар давомида катта ҳажмда иш олиб борилган ва ижобий натижага эришилган.


Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси трансляциялар ҳуқуқини сотиб олган. Барча ўйинлар «Спорт» телеканали орқали намойиш этилади.Ҳозирда Жаҳон чемпионати ўйинлари «Спорт» телеканали дастурига киритилган ва шарҳловчиларни ҳамда техник ходимларни учрашувларга тайинлаш борасида ишлар олиб борилмоқда.


Эътиборлиси шундаки, Жаҳон чемпионати пайтида телеканал қошида махсус бадиий кенгаш тузилади. Улар ҳар бир ўйинга мос тушадиган шарҳловчиларни кастинг асосида танлаб олишади ва эфирга чиқишга рухсат беришади. Буларнинг барчаси сифатли шарҳнинг амалга ошириш учун қилинади.


Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати ўйинлари 12 июнда (Тошкент вақти билан 13 июнь, тунги соат 01.00да) бошланади ва очилиш учрашувида Бразилия терма жамоаси Хорватия билан куч синашади.


Сизнингча жахон чемпионати ким ғолиб чиқади. Фикрингизни қолдиринг.


 


Манба: uff.uz

Кийиниш маданияти – шахс маънавияти!

Samarqand Davlat tibbiyot instituti

Ховлингиздан ёки хонадонингиздан дарвоза ҳатлаб кўчага чиқдингизми, сиз жамоат жойидасиз. Сизни ҳамма кўради, сиз ҳаммани кўрасиз. Кимларгадир буни айтиш, зслатиш керак эмас аслида. Буни ҳамма шундоғам билади. Бу ҳакда ёзиш ҳам ғалатироқ туюлади. Лекин анча мулоҳазадан сўнг маданиятнинг бу оддий жиҳати тўғрисида айтиш зарурати бу ҳақда фикр юритишга ундади.


Хўш, айтингчи, сиз кўчага чиқмоқчисиз, биринчи навбатда нима қиласиз? Сизга жумбоқли савол бериб, ўйлантирмоқчи эмасмиз. Бу — оддий ҳолат. Айтиб кўяқолайлик. Энг аввало, эгнингиздаги кийим-бошингизга мундоқ қарайсиз. «Шундай ҳолда кўчага чиқсам бўлаверадими? ёки...» деб ўйлаб қоласиз. Кейин қаерга бормоқчи бўлсангиз, ўшанга яраша кийинасиз ва остона ҳатлайсиз.


«Уйдаги гап кўчага тўғри келмайди» деганидек, уйдаги кийим ҳам кўчага тўғри келмаслигини жуда яхши биласиз. Бироқ, тўғрисини айтиш керак, баъзида кўча-кўйда ғалати" кийинган одамларни учратиб қоляпмиз. Бу эринчоқликми ё атайин шундай қилишми ёки шошилишданми, барибир, ҳеч бирини оқлаб бўлмайди. Кўчага чиқдингизми, албатта, кўчага мос кийиниш керак.


“Real” Chempionlar ligasining 10 karra g‘olibiga aylandi

Блог им. djreal2010


Европ Чемпионлар лигаси финалидан ўрин олган “Реал” ва “Атлетико” жамоалари ўртасидаги ўйинни асосий таркибда бошлайдиган футболчилар номи маълум бўлди. «Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти финални дисквалификация туфайли ўтказиб юборадиган Хаби Алонсо ўрнига Асьер Ильяррамендини туширишга ваъда берганди. Аммо бугун таянч зонаси жароҳати туфайли анчадан бери майдонга туша олмаётган Сами Хедирага ишониб топширилди. Шунингдек, жароҳат олгани ҳақида хабар қилинаётган Карим Бензема ҳам ушбу ўйинга тиклана олган. У ҳам учрашувни асосий таркибда бошлайди.


«Атлетико» мухлислари учун ҳам яхши хабар. «Барселона»га қарши сўнгги турда жароҳат олган Диего Коста бугун сафда. Табибнинг дориси таъсир қилган кўринади. Демак, қисқа қилиб айтадиган бўлсак, ҳар икки жамоа ҳам ўзининг етакчиларини майдонга ташлаган. Мухлислар учун қизиқарли ўйин кафолатланган!


 


ЕЧЛ, финал.


Лиссабон, «Эштадиу Да Луж» стадиони.


«Реал» — «Атлетико» 4:1


 


Гол: Годин, 36 — Рамос, 90+3, Бэйл, 110, Марсело, 118, Роналду, 120 пень.


«Реал»: Касильяс, Коэнтрао, Рамос, Варан, Карвахаль, Хедира, Модрич, Ди Мария, Бэйл, Криштиану Роналду, Бензема.


«Атлетико»: Куртуа, Хуанфран, Годин, Миранда, Филипе, Тиаго, Габи, Коке, Рауль Гарсия, Вилья, Коста.


 


 

Машхур полвон Пахлавон Махмуд табиб-психотерапевт тимсолида.

Samarqand Davlat tibbiyot instituti

Мадорсиз қўлимга қалам олганда


Ё узоқ йўлларда хориб қолганда,


Бир номард олдида ожиз қолганда


Паҳлавон Маҳмуддан сўрадим мадад.


     


Абдулла Орипов


Қадим маданият ўчоғи, савдо-ҳунармандчилик маркази бўлмиш Хоразмда Хивада бир қатор дунёвий фанлар қаторида табобат илми, табиблик касби ҳам турли даврларда ривож топди.


Шарқ табобатининг асосий марказлари хисобланмиш Хоразм ва Хива тиббиёти тарихи Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар тиббиёти тарихи каби қанчалик узоқ асарларига бориб тақалмасин, ҳамон етарли ўрганилмаган, ёритилмаган кўринадир.


Айниқса «Паҳлавон Маҳмуд (1247-1326) яшаган даврдаги шарқ табобати» ҳам тўлиқ ўрганилмаган.


Шу сабабдан ҳам Ўзбекистонда тиббиётнинг энг қадимий давридан то ҳозиргача ривожланиш тарихи ўз ичига мужассамлаштирган, А.А. Қодиров. «История медицина Узбекистана», Ташкент (1994 г) ва шунингдек, «Шарқ табобати» (Тошкент,1994й) китобига ҳам бу давр тўлиқ киритилмаган.


Хозирда умуман шарқ, Хоразм, Хива табобати тарихи Хоразм  Маъмун академиясида атрофлича ўрганилмоқда.



Ўзбекистонда абитуриентларнинг тест имтиҳонларига ўзгартиришлар киритилди

Блог им. djreal2010

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларида таълим ва касб йўналишларига кўплаб янгиликлар киритилди, кириш имтиҳонлари тизимида ҳам айрим ўзгартишлар жорий этилди. Бу тадбирлар, ЎзАнинг хабар беришича, Президент Ислом Каримовнинг 2014 йил 30 апрелда қабул қилинган Республика олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисидаги қарорига асосан амалга оширилмоқда.


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Жаҳонгир Исмоиловнинг сўзларига кўра, 2014/2015 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда математика фани бўйича тест синовларига информатика ва ахборот технологияларига тааллуқли савол ҳамда топшириқлар киритилмоқда. Мисол учун, математика бўйича 30 савол, информатика ва ахборот технологиялари бўйича 6 савол киритилди.



Буюк аждодларимиз даҳосига эҳтиром

Samarqand Davlat tibbiyot instituti

2014 йилнинг 15-16 май кунлари Самарқанд шаҳрида “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусида халқаро илмий конференция бўлади.


 


Президентимиз Ислом Каримовнинг 2014 йил 1 апрелдаги фармойишига мувофиқ ташкил этилаётган ушбу анжуманда АҚШ, Буюк Британия, Италия, Хитой, Жанубий Корея, Германия, Япония, Ҳиндистон, Миср, Индонезия, Саудия Арабистони, Қувайт, Россия ва Озарбайжон каби элликка яқин мамлакатдан олимлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбар ва вакиллари, илмий марказлар ва институтлар мутахассислари, экспертлар иштирок этиши кутилмоқда.



Расмий баёнот. ОФК «Бунёдкор»нинг ҳақлигини тасдиқлади

Блог им. djreal2010

Қатарнинг “Ал-Жаиш” клуби Осиё Футбол Конфедерациясига расмий шикоят ёзиб, “Бунёдкор” ФКни ОЧЛ-2014 мусобақаларидан четлатишни сўраганди. Аммо араб жамоаси бу борада ноҳақ деб топилди.Гап шундаки, қатарликлар саралаш баҳсларида “Локомотив” сафида тўп тепган ҳимоячи Анвар Ғофуровни турнирнинг гуруҳ босқичида “Бунёдкор” жамоаси учун ўйнаётганини хато деб кўрсатишди. Айнан шу масала юзасидан бугун ОФКнинг тартиб-интизом қўмитаси йиғилиш ўтказди. Унда “Ал-Жаиш” эътирози ўринсиз деб топилди ва “Бунёдкор” мусобақани давом эттириши маълум қилинди.ОФКнинг “Бунёдкор” ФКга юборган расмий хатида вазиятга қуйидагича изоҳ берди: — “Бунёдкор” ФК Осиё Чемпионлар лигасида мунтазам равишда иштирок этибгина қолмасдан, мусобақанинг гуруҳ босқичини мунтазам равишда муваффақиятли босиб ўтаётган ягона клуб ҳисобланади. Қитъамизнинг етакчи клуби бу сафар ҳам ўз анъанасини давом эттириб, нимчорак финалга йўлланма олди.


Осиё Футбол Конфедерациясининг тартиб-интизом қўмитаси ўз мажбуриятига кўра “Ал-Жаиш” эътирозини кўриб чиқди. Йиғилишда маълум бўлишича, “Бунёдкор” футбол клуби Осиё Чемпионлар лигаси регламентининг 35-Е пунктига тўла амал қилган ҳолда, мусобақа учун ҳеч қандай муаммосиз рўйхат топширган. Футболчи Анвар Ғофуров бир вақтнинг ўзида иккита жамоада рўйхатдан ўтмаганлиги аниқланди ва “Ал-Жаиш”нинг эътирози ўринсиз деб топилди.


“Бунёдкор” 1/8 финал доирасидаги илк учрашувини ўз майдонида Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубига қарши ўтказади. Жамоанинг навбатдаги ўйинларида омад ва зафарлар тилаймиз!


Қайд этиш керакки, “Бунёдкор” футбол клуби қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнири – Осиё Чемпионлар лигасида еттинчи бор иштирок этмоқда. Клубимизда ўз ишининг усталари бўлган тажрибали мутахассислар фаолият юритишмоқда. “Бунёдкор” ФК томонидан олиб бориладиган ҳар бир иш белгиланган тартиб қоидаларга асосланган ҳолда юритилади.


 


Манба: www.fcbunyodkor.com   

Фарзандлари соглом юрт қудратли бўлур! (3-қисм)

Samarqand Davlat tibbiyot instituti

Компьютернинг дастурлари унинг “кути”сига каратилганда 20 марта киммат турар экан. Чунки “кути”ларни саноат йули билан бир кунда 10 минглаб чикарса булади. Бирок дастур – бошка нарса, конвеерларда ҳар куни ясалмайди, инсоннинг миясида яралади. Хамма бошларда эмас, билимли бошларда. Президентимиз XXIаср – интеллектуал ёшлар асри деб атадилар. Чунки дунёда, демак, Узбекистонда хам маънавий ресурслар купаймайди, камая боради. Интеллектуал ресурсни эса чексиз ривожлантириш, бойитиш мумкин.


Халкимизда «Бола азиз, одоби ундан-да азиз» деган макол бор. Бу хам одам (компьютер эмас), унинг маънавияти (дастури) киммат эканини эслатади. Барча тилларда «келажак», «орзу», «умид», «эртанги кунга ишонч», «ният», «режа», «максад» деган сузлар борки, улар хам уз-узидан уша «дастур»ларни эслатади. Бизни ёшларимиз билан, умидларимиз билан боглайди. Ана шунинг учун хам Президентмиз «Биз хеч кимдан кам булмаймиз!» деганларида аклли, заковатли ёшларимиз куз олдимизга келаверади. Жахонга узини, узини, Узбекистонни машхур килаётган спортчи, билимдон, санъаткор ёшларимиз сони йилдан-йилга ортиб бораётир. Бу эса Юртбошимизнинг машхур даъвати руёбини курсатмокда.



Фарзандлари соглом юрт қудратли бўлур! (2-қисм)

Samarqand Davlat tibbiyot instituti

“Соғлом бола йили” давлат дастурида оилада мехр-окибат ва узаро хурмат мухити, юксак ахлокий ва маънавий кадриятларни баркарор килиш, ёш оилаларни моддий куллаб-кувватлаш, оналик ва болаликни мухофаза килиш, она ва бола саломатлигини мустахкамлаш, хотин-кизлар уз иктидорини руёбга чикариши учун зарур шароитлар яратиш, уларнинг кундалик рузгор юмушларини енгиллаштириш каби биринчи даражали вазифалар белгиланган.


Болаларни мактабга тайёрлаш буйича мутлако янги дастурларнинг ишлаб чикилиши ва жорий этилиши белгиланган булиб, уларда болаларнинг аклий, ахлокий, эстетик ва жисмоний ривожланиши кузда тутилган. “Баркамол авлод” болалар марказларини шакллантириш дастурлари амалга оширилди.


 


Фарзандлари соглом юрт қудратли бўлур! (1-қисм)

Samarqand Davlat tibbiyot instituti

Соғлом боланинг дунёга келиши, бақувват бўлиб ўсиб-улғайиши кўпгина талаб ва омилларга боғлиқ эканини хаммамиз яхши тушунамиз, лекин улар орасида шундай ўта муҳим, ҳал қилувчи мезон борки, бу хақда алоҳида тўхталишни ўринли деб биламан.


Ислом Каримов


Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан юртимизда ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ислоҳотларни изчил давом еттириш ва юксак босқичга кўтариш мақсадида кириб келаётган янги — 2014-йил мамлакатимизда “Соғлом бола йили” деб эълон қилинди. Юртимиз қудрати, жамият равнақи келажагимиз эгалари бўлган болаларнинг ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғломлигига боғлиқдир. Бу ташаббус мамлакатимиз аҳли томонидан илиқ кутиб олинганлигининг сабаби ҳам шундан. Қабул қилинган «Соғлом бола йили» давлат дастури мамлакатимизда она ва бола скрининги, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини оширишга оид чора-тадбирларнинг узвий давоми сифатида самарали бўлишига тўлиқ асос бор деб уйлаймиз.


1. Соғлом бола  — луғатга карасак, бу ибора мазмунига жумладан гузал маънолар манзараси очилади: “Соғлом” сузи


дард-касалдан холи, яъни сог; 


согликни саклаш талабларига тула жавоб берадиган;


бегубор, тоза, соф;


зарарли таъсирдан, салбий хислар, иллат ва шу кабилардан холи;


тоза, пок;


рухий жихатдан шифкаст етмаган;


расо;


гоявий-мафкуравий, маънавий жихатдан тоза, пок деган маъноларни беради.


“Бола” сузи эса


янги тугилган, хали кукракдан, она багридан ажралмаган гудак;


чакалок;


хали ёш, вояга етмаган одам;


 фарзанд, угил-киз, зурриёт;


ёши катталарни ёшларга мурожаат шакли;


хомила, кориндаги гумона эканлиги маълум булади.


Бола сузи вояга етган йигит-кизларга нисбатан хам ишлатилади.


Соғлом бола мукаддас Ислом динимизнинг муддаоси булган, бунга хадис илмининг султони, ватандошимиз Имом ал-Бухорийнинг “Ал-адаб ал-муфрад” китобининг бир боби “Бола Соғлом тугилса, худога шукур килиш хакида” таъкидлаб: “Оиша (р.а) бирор оилада фарзанд тугилса, угил ё кизлигини сурамас эдилар. Балки, “Соғломми?” – деб сурар, “Ха” дейилса, “оламларнинг Парвардигори Аллохга шукур”, — дердилар”, дейилган.



Криштиану Роналду ЕЧЛда гол уриш борасида рекорд ўрнатди

Блог им. djreal2010

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар лигаси ярим финалида «Бавария»га қарши сафарда ўтказилган учрашувда дубль қайд этишга муваффақ бўлди.Бу голлар португалиялик футболчи учун 15 ва 16-голлар бўлди. Шу тариқа Криштиану Роналду ЕЧЛда бир мавсум давомида гол уриш борасида «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва «Милан» ҳужумчиси Жозе Альтафини ўрнатга рекордни янгилашга муваффақ бўлди. Бу футболчилар 2011/12 ва 1962/63 йилги мавсумларда 14 тадан гол киритишга муваффақ бўлган эдилар.Криштиану Роналду «Реал» таркибида Чемпионлар лигасида умумий ҳисобда 50-ўйинини ўтказди ва бу учрашувлар давомида 51 та гол киритишга муваффақ бўлган.


 


manba: uff.uz

«Бавария» - «Рeал» - 0:4. мадридликлар финалда!

Блог им. djreal2010

Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида «Бавария» ва «Реал» клублари ўртасида кечган учрашув якунига етди.Учрашувда мюнхенликлар ўз майдонларида навбатдаги йирик ҳисобдаги мағлубиятга учрадилар. Бу сафар «Бавария» «машинаси» «Реал» тўсиғи билан тўқнашиб кетдилар ва «авария»га учрадилар. Серхио Рамос ва Криштиану Роналдунинг дубли «Бавария» учун ҳалокатли бўлди.Аввалига ҳисоб бу қадар қўрқинчлик кўриниш олмайдигандек туюлганди. Криштиану Роналду эса Алаба билан тўқнашувдан сўнг тўпиғини аранг судраб майдондан чиқиб кетган ва шифокорлар кўмагидан сўнг оқсоқланиб қайтган эди. Аммо замонавий медицина мўъжиза кўрсатдими, ёки португалиялик футболчи кўзёш аралаш аранг енгган оғриқ забтини мардонавор тарзда ортда қолдира олдими, ҳар қалай шу кеча унинг кучи нафақат ўйин охирига қадар майдонда қолишга, балки иккита гол уришга ҳам ета олди. Рекорд ўрнатгани эса алоҳида масала, бу ҳақида ҳали яна гаплашамиз.Шу тариқа «Реал» «Бавария»ни 4:0 ҳисобида енгди ва 12 йиллик «айрилиқ»дан сўнг яна Чемпионлар лигаси финалига қайтди. Нима ҳам дердик, «оқ кийимлилар» мухлисларини бу ғалаба билан табриклаймиз. «Бавария» ва Хосеп Гвардиола мухлисларига эса, сабр тиламакдан ўзга чора йўқ...


Бавария – Реал 0:4


Голлар:  0:1 – 16 Рамос, 0:2 – 20 Рамос, 0:3 – 34 Роналду, 0:4 – 90 Роналду.


 Бавария – Нойер, Лам, Дж.Боатенг, Данте, Алаба, Кроос, Швайнштайгер, Роббен, Мюллер (Писарро, 72), Рибери (Гетце, 72), Манджукич (Хави Мартинес, 46).


Реал – Касильяс, Карвахаль, Рамос (Варан, 75), Пепе, Коэнтрау, Ди Мария (Каземиро, 84), Алонсо, Модрич, Бэйл, Бензема (Иско, 80), Роналду.


Огоҳлантиришлар:  Данте (17), Алонсо (38).


 

Олий таълим муассасаларида маънавият ва маърифат ишлари бўйича ёшлар уюшмасини ташкил этиш борасида баъзи бир фикр-мулоҳазалар

Samarqand Davlat tibbiyot instituti

Барча эзгу ниятларимизнинг марказида фарзандларимизни ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом қилиб ўстириш, уларни бахту саодати, фаровон келажагини кўриш, дунёда хеч кимдан кам бўлмайдиган авлодни тарбиялаш орзуси туради. 


 


Ислом КАРИМОВ


    Мамлакатимизда ёшларга таълим-тарбия бериш, ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикасида Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Қонун, «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида ёшларни билимли, юксак салоҳиятли, жисмонан, руҳан ва маънан етук инсонлар этиб тарбиялашнинг яхлит механизми шакллантирилди.


   Таълим тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида  бунёд этилаётган замонавий ўқув масканларида ёшларимизнинг чуқур билим олиши, касб эгаллашлари учун барча шарт-шароитлар яратилди. Таълим жараёни тубдан ўзгармоқда. Ҳар бир талабанинг қизикиши, қобилияти, билим олиш салоҳияти инобатга олинган ҳолда, таълим жараёнига замонавий педагогик усуллар жорий этилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад – ёшларни шахс сифатида шакллантириш, онгини ўстириш, дунёқарашини бойитишдир. Бу борада Республикамизнинг барча олийгоҳларининг ўқув жараёнида ТАЪЛИМни ТАРБИЯ билан муштарак ҳолда олиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Таълим жараёнида   ТАЛАБА – КИТОБ – ЎҚИТУВЧИ  формуласи яхши натижа бермоқда. Бу формулани таҳлил қиладиган бўлсак, ўқув жараёнидаги етакчи куч–бу талабанинг ўзи, кейинги ўринда китоб, мутолааси, ўз устида ишлаш, ундан кейинги ўринда эса ўқитувчи–талабага кўмакчи, йўриқчи сифатида намоён бўлганини гувоҳи бўламиз.



«Реал» ўз майдонида «Бавария»ни мағлуб этди

Блог им. djreal2010

Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида «Реал» ва «Бавария „клублари ўртасида кечган дастлабки учрашув якунига етди. Унда мадридликлар кичик ҳисобда ғалабага эришдилар.Учрашувдаги ягона гол 18 дақиқада Карим Бензема томонидан киритилди. “Реал» ўз услубида тезкор қарши ҳужум ташкил қилди ва Фабио Коэнтрао тўпни Бенземага шу қадар қулай тарзда етказиб бердики, ҳужумчи учун ўша вазиятда гол уришдан кўра, урмаслик қийинроқ эди.


«Бунёдкор» сафарда иродали ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди

Блог им. djreal2010

Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ учрашувидан ўрин олган сўнгги турда “Бунёдкор” жамоаси сафарда Қатарнинг “Ал Жаиш” жамоасига қарши майдонга тушди.


Ушбу ўйиндаги исталган ҳисобдаги ғалаба “қалдирғочлар”ни кейинги босқичга олиб чиқар эди.


Ўйин “Бунёдкор” учун яхши бошланди. Сергей Симоненко 13-дақиқада гол киритиб, “Бунёдкор”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Голдан кейин шундоқ ҳам устунликка эга бўлиб турган “Ал Жаиш” футболчилари баттар "қутуриб" кетишди. Уларнинг кетма-кет ҳужумларини бизнинг футболчилар аранг қайтариб туришди. Биринчи бўлимда майдон эгалари ўз ниятларига ета олишмади.